13:15 / 15.05.2019
3 431

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорликни ўрнатиш масаласи муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорликни ўрнатиш масаласи муҳокама қилинди
АҚШнинг Миссисипи штати губернатори Фил Брайант ҳамда ушбу штат Миллий гвардиясининг генерал адъютанти Джэнсон Бойлс бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрди.

Делегация 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Баходир Ташматов билан учрашди. Учрашув давомида икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ўрнатиш мақсадида бир қатор масалалар муҳокама қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан Ўзбекистон халқаро муносабатларда Америка Қўшма Штатларини стратегик ҳамкор сифатида кўриши ҳамда минтақалараро хавфсизликни таъминлашда ўрни юқори эканлиги таъкидланди.

Музокарада келгуси ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда муҳим бўғин сифатида хизмат қилувчи Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг АҚШ ишлари бўйича ишончли вакили Алан Мельцер ҳам иштирок этди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорликни ўрнатиш масаласи муҳокама қилинди