12:33 / 16.05.2019
3 912

Қашқадарёда тарвуз экспорти бошланди

Қашқадарёда тарвуз экспорти бошланди
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги "Gissar Effect" МЧЖда бу йил деҳқончилик юмушларига эрта киришилган эди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси.

Меҳнатсевар деҳқонларимиз далага уруғ қадаш фурсатини кутиб ўтирмасдан, иссиқхоналарда уруғни муддатидан аввалроқ экиб, ҳар галгидан барвақт ҳосил йиғиштириб олишга эришмоқдалар. Асосийси, ушбу маҳсулотлар ички бозордан орттирилиб, четга экспортга чиқарилмоқда.

Жорий йил декабрь ойида бир гектар ер майдонига махсус тайёрланган иссиқхонада уруғлар қадалиб, май ойида биринчи ҳосилда 4 тоннадан зиёд тарвуз йиғиштириб олинди. Қувонарлиси, тарвузлар машиналарга юкланиб, Қозоғистон мамлакатига экспорт қилинди. Келгусида эса, 20 тоннагача ҳосил олиш мўлжалланмоқда.

Вилоятимиз экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида божхона постимиз томонидан ҳар куни 24 соат давомида божхона расмийлаштирувини амалга ошириб келмоқдамиз, – дейди “Китоб” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Ботир Жавлиев. – Бу эса, тадбиркорларга янада қулайлик яратиш билан бирга, вилоят экспорт ҳажмини оширишга хизмат қилади.

Айтиш жоизки, мамлакатимиз бўйлаб етиштирилаётган барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари мазаси билан хориж мамлакатлари орасида машҳур. Вилоятимиз бўйлаб экспорт фаолияти билан шуғулланаётган корхоналар сонининг ортиб бораётганлиги ҳамда аҳолини иш билан бандлиги таъминланаётганлиги эса ҳар жиҳатдан аҳамиятга моликдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда тарвуз экспорти бошланди