
Самарқанд вилояти Иштихон тумани Чимқўрғон маҳалласида яшовчи оиланинг 5 нафар аъзоси — эр-хотин, икки ўғил ва бир қизни ваҳшийларча ўлдириб, Қўшработ тумани Боқи қишлоғида Damas автомашинаси ичига ташлаб кетишган. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.
15 май куни машина ичидаги жасадларни кўриб қолган фуқаролар бу ҳақда зудлик билан ички ишлар органларига мурожаат қилган. Марҳумларнинг бошига оғир метал билан уриб ўлдириб, одамлар серқатнов бўлмайдиган жойга ташлаб кетишган.
Вилоят ИИБ мазкур жиноят ҳақиқатда содир этилганлигини тасдиқлади.
Жиноят ким томонидан ва қачон содир этилганлиги номаълум. Ҳозирда жиноятчини топиш учун қидирув ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг