17:40 / 16.05.2019
2 829

“Электорон ҳукумат” — солиқ тизимида қулайликлар яратмоқда

“Электорон ҳукумат” — солиқ тизимида қулайликлар яратмоқда
Бугун мамлакатимизда “Электорон ҳукумат” тизимининг кенг жорий этилгани ҳужжат юритишдаги имкониятларимизни кенгайтириб, ташкилотлар билан электрон мулоқот ўрнатишда энг қулай восита бўлиб хизмат қилмоқда.

Давлат солиқ қўмитасида жорий қилинган “Электрон ҳукумат” тизими доирасида замонавий ахборот тизимларини қўллаш орқали солиқ маъмуриятчилигининг шаффофлиги, солиқ солиш масалаларида манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда назорат самарадорлиги таъминланмоқда. Қўмитанинг ҳудудий бошқармаларида мавжуд ахборот ресурсларидан самарали фойдаланиш имкониятини берувчи услуллар амалиётда жорий қилинди.

Хусусан, Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасига қарашли 23 та туман ва шаҳарларда солиқ тўловчиларнинг портали солиқ ҳисоботларини электрон шаклда қабул қилиш ва қайта ишлаш имконини бериб, ҳозирда бу тизимдан вилоятдаги барча (99 фоиз) тадбиркорлар самарали фойдаланиб келмоқда.

Бу ҳақда Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари Аловутдин Инагамов шундай дейди:
- Муассасамиз томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида фуқаролар ва тадбиркорларга мингдан ортиқ электрон хизматлар кўрсатилди. Айни пайтда бошқарма ва унинг туман бўлимларида локал компьютер тармоқларидан ҳам самарали фойдаланиляпти. Давлат солиқ бошқармаси тизимида фаолият юритаётган ходимлар ишининг тезкорлигини ошириш, ижро назоратини кучайтириш ҳамда ортиқча қоғоз сарфини камайтириш мақсадида ЭДО (электрон ҳужжат алмашиниш тизими) жорий этилди.

Ишга қабул қилинаётган ҳар бир ходимнинг комьпютер саводхонлигини текшириш мақсадида, махсус тест синовларидан ўтиш йўлга қўйилди. Айни пайтда АКТни татбиқ этиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, дастурий таъминотни кузатиб бориш мақсадида бошқарма қошида “Ахборот коммуникацион технологиялар шўъбаси” фаолият олиб бормоқда.

Дарҳақиқат, давлат солиқ хизмати органлари фаолитиятига замонавий АКТнинг кенг жорий этилиши, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштиришга хизмат қилиб, унинг шаффофлигини таъминлайди. Бу эса маҳаллий бюджет барқарорлиги гаровидир.

Тошкент вилояти ДСБ ахборот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Электорон ҳукумат” — солиқ тизимида қулайликлар яратмоқда