18:39 / 16.05.2019
7 024

Бош прокуратура Самарқандда бир оиланинг беш аъзоси ўлдирилиши ҳодисаси юзасидан ахборот берди

Бош прокуратура Самарқандда бир оиланинг беш аъзоси ўлдирилиши ҳодисаси юзасидан ахборот берди
Самарқандда бир оиланинг 5 нафар аъзоси ўлдирилиб, уларнинг жасади машина ичига ташлаб кетилгани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистон Бош прокуратураси ушбу мудҳиш қотиллик юзасидан ахборот берди.

15 май куни соат 13:00 ларда Қўшработ тумани «Дўстлик» маҳалласи ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги ер майдонидан Damas русумли автомашина ўрта ва орқа ўриндиқларида Иштихон тумани Чимқўрғон қишлоғида яшаган, фермер хўжалиги ишчиси А.Х (1969 йилда туғилган), унинг турмуш ўртоғи, уй бекаси З.Х (1974 йилда туғилган), ўғиллари Ж.I (1998 йилда туғилган), А.I (2002 йилда туғилган) ва О.I (2004- йилда туғилган)ларнинг мурдалари, ҳар бирининг бош ва юз соҳаларида оғир тан жароҳатлари, яъни қотиллик аломатлари билан топилган.

Воқеа жойига зудлик билан Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари, Бош прокуратура Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси бошлиғи, вилоят прокурори, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда тезкор-тергов гуруҳи аъзолари чиқди.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Иштихон туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур мудҳиш жиноятни фош этиш учун барча зарурий тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатлари тун-у кун амалга оширилмоқда.
Терговнинг бориши устидан Бош прокурорнинг алоҳида назорати ўрнатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратура Самарқандда бир оиланинг беш аъзоси ўлдирилиши ҳодисаси юзасидан ахборот берди