
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида аҳоли орасида меҳмон уйларини ташкил этиш бўйича тарғибот тадбирларини ўтказмоқда.
Бунда асосий эътибор сайёҳларни кўпроқ қизиқтираётган Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туманлари, шунингдек, Ангрен шаҳрида жойлаштириш воситаларига бўлган талабни тўлақонли қондириш қаратилмоқда.
Хонадонма-хонадон юрилиб, оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш тартиби, имтиёзлари бўйича тушунтиришлар натижасида туризм салоҳияти юқори бўлган туманларда оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш истагини билдирган 50 дан ортиқ ташаббускор аниқланди. Демак, яқин орада шунча меҳмон уйи ташкил этилади.
Айни вақтда уларнинг рўйхати “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратилиши учун мутасадди ташкилотларга юборилди. Уларни мониторинг қилиш механизми жорий қилинмоқда.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Тошкент вилоятига ҳар йили ўртача 550 000 нафар хорижий ва 3 200 000 нафар маҳаллий сайёҳ келади. Айни вақтда эса уларга вилоятдаги 72 та меҳмонхона, 56 та оилавий меҳмон уй хизмат кўрсатяпти. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар