Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида содир бўлган пичоқбозлик акс этган видео тарқалган эди. Ўша воқеа юзасидан суд жараёни бўлиб ўтди деб хабар бермоқда «everyday» нашри.
Аслида воқеа 2018 йил 27 октябрида Наманган шаҳрининг «Гўзал» даҳасида жойлашган «Барлос» кафеси яқинида мудҳиш қотиллик жинояти содир этилган.
Шу куни маҳаллий «разборшик» сифатида танилган 24 ёшли Н. К. қаҳвахонада икки йигит билан можарога боради ва ташқарига чиққанда улардан бирининг юрагига пичоқ уради. Натижада «Оромгоҳ» даҳасида яшаб келган 21 ёшли Ж. Ж воқеа жойида ҳалок бўлади. Унинг шериги эса қорнидан яраланади.
«Халқ сўзи»нинг хабар қилишича, тезкор равишда қўлга олинган қотил устидан қўзғатилган жиноят иши яқинда охирига етказилган. У жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «л» банди, 25, 97-моддаси 2-қисми «а», «л» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Суд ҳукмига кўра, энди Н.К.умрининг 20 йилини қаттиқ тартибли колонияда ўтказади.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Самарқандда Амир Темур боғлари қайта тикланади
Ўзбекистонда 6,5 мингдан зиёд никоҳдан ўтмасдан бирга яшаётганларнинг никоҳи қайд этилди