17:00 / 22.05.2019
3 051

Марказий банк раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Марказий банк раисига биринчи ўринбосар тайинланди
Фото:«ЎзА»
Ўзбекистон Марказий банк раисининг ўринбосари Илҳом Норқулов банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.

У жорий йилнинг апрель ойидан бери Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Илҳом Норқулов – Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг «Халқаро иқтисодий муносабатлар» факультетида ва Глазго университетининг (Буюк Британия) «Иқтисодий ривожланиш» йўналишида таҳсил олган.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тизимида ва ишлаб чиқариш соҳасида иш тажрибасига эга бўлган етук мутахассис Марказий банкдаги фаолиятини 2010 йилда бош мутахассис лавозимидан бошлаган эди. 2013-2018 йилларда Марказий банкнинг Монетар сиёсат департаментига раҳбарлик қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Марказий банк раисига биринчи ўринбосар тайинланди