17:10 / 23.05.2019
4 260

Наманганда «саратонга даво» эканлиги айтилган сув истеъмолга яроқсиз бўлиб чиқди

Наманганда «саратонга даво» эканлиги айтилган сув истеъмолга яроқсиз бўлиб чиқди
Фото: «Human.uz»
Наманган вилояти, Чуст туманидаги фермер даласидан «булоқ» чиққан ва унинг суви шифобахшлиги учун минглаб одамлар шу ерга оқиб келаётгани маълум бўлганди. «Шифобахш» сувдан ичиш учун узоқ вилоятлардан ҳам одамлар келаётгани айтилаётганди.

Телеграмдаги «Водий бозор» каналида хабар берилишича, ер остидан чиққан сув Наманган вилояти давлат санитария эпидемиология назорати маркази томонидан истеъмолга яроқсиз деб топилган. Маълум бўлишича, бу ҳеч қандай булоқ эмас, фермер томонидан ерни суғориш учун чиқарилган артезиан суви бўлган.

Куни кеча бу «булоқ»дан сув чиқиши тўхтагани ва бир неча кундан сўнг яна сув келиши ҳақида хабар берилганди.

«Кеча биз ҳам Чуст туманига борганимизда сув чиқиши тўхтатилган ва сувдан намуна сифатида Санитария-эпидемиология станциясига юборилганлигини айтишган эди. Бугун Чустда топилган шифобахш сув СЭС томонидан истеъмолга яроқсиз деб топилибди» дейилади хабарда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда «саратонга даво» эканлиги айтилган сув истеъмолга яроқсиз бўлиб чиқди