11:14 / 24.05.2019
7 529

Тошкент вилоятининг 14 та туман давлат солиқ инспекцияси раҳбарларига хизмат машиналари топширилди

Тошкент вилоятининг 14 та туман давлат солиқ инспекцияси раҳбарларига хизмат машиналари топширилди
Нурафшон шаҳрида Тошкент вилоятининг 14 та туман ва шаҳар давлат солиқ инспекциялари раҳбарларига хизмат машиналарини топшириш тантанали маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни Тошкент вилояти ҳокими Ғ.Ибрагимов кириш сўзи билан очиб, солиқ давлат бюджетини тўлдиришда муҳим тузилма экани, бу ўз навбатида, мамлакат иқтисодий ривожланишида, айниқса, аҳолининг ижтимоий фаровонлигини таъминлашга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Шундан кейин Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари А.Файзибоев ҳамда вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Абдужалил Қурбоновлар сўзга чиқиб, барча ДСИ раҳбарларини бюджетга туширилган тушумлар якунлари ва янги машиналар берилиши муносабати билан табриклади. Тизим ходимларининг ўз ишига жонбозлик кўрсатиши, фидойилик билан хизмат қилиши мамлакат тараққиётига дахлдор масала эканини таъкидлади.

Тадбирда вилоят самарали фаолияти юритиб келаётган 14 та туман ва шаҳар, жумладан, Оққўрғон, Бўка, Зангиота, Қибрай, Паркент, Тошкент, Янгийўл, Бекобод туманлари, шунингдек, Ангрен, Оҳангарон, Бекобод, Чирчиқ, Янгийўл, Нурафшон шаҳарлари давлат солиқ инспекцияси бошлиқлари “Nexia-3” ва “Jentra” русумли хизмат автомобиллари калитини қабул қилиб олишди.

– Туманимиз ҳудуди кенг бўлиб, чекка жойларда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари, аҳоли олдига бориш, улар билан учрашиб, солиқ тушумларини амалга ошириш, солиққа оид қонунчиликда белгиланган нормалар мазмунини етказиш бир мунча ноқулайлик туғидираётган эди, – дейди, Қибрай тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Акмал Тиллаев.

– Хизмат автомобилларининг топширилиши бу борадаги муаммога барҳам бериб, ишимизнинг янада самарали ташкил этишда асқотади. Давлатимиз томонидан тизимнинг моддий-техник базасини ривожлантиришга қаратилаётган бундай эътибор зиммамиздаги вазифаларни сидқидилдан адо этишга ундайди.
Тадбирда янграган дил тортар қўшиқлар иштирокчиларга хушкайфият улашди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятининг 14 та туман давлат солиқ инспекцияси раҳбарларига хизмат машиналари топширилди