«Фарҳод» бозоридан жой олиб бераман деб 15 минг АҚШ доллари олган шахс қўлга тушди

  • 25 май 2019, 09:57
  • 510
  • Жамият
  • «Фарҳод» бозоридан жой олиб бераман деб 15 минг АҚШ доллари олган шахс қўлга тушди
    Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти органлари томонидан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарларнинг нарх-навосини сунъий оширилишинг олдини олиш, ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш, тадбиркорларни бозорларга эркин кириб келиши, уларга жой ажратилишидаги коррупция ҳолатларини аниқлаш борасида тегишли чоралар кўрилмоқда.

    Хусусан, ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.М. тадбиркорлар К.Ю. ва А.Ш.ларга Учтепа туманидаги «Фарҳод деҳқон бозори» АЖ бозори ҳудудидан савдо қилиш учун жой олиб бериш эвазига 15.000 АҚШ долларини олаётган вақтида Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

    Бундан ташқари, М.М. икки нафар фуқаронинг хорижда ўқиганлиги ҳақидаги дипломларини нострификация қилиб бериш эвазига фуқаро А.Ш.нинг 1.800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Фикрлар

    » » «Фарҳод» бозоридан жой олиб бераман деб 15 минг АҚШ доллари олган шахс қўлга тушди