12:27 / 25.05.2019
2 948

Ички ишлар органлари қандай ҳолатда фуқароларнинг автомобилидан мажбурий тартибда фойдаланади?

Ички ишлар органлари қандай ҳолатда фуқароларнинг автомобилидан мажбурий тартибда фойдаланади?
Ички ишлар органлари ходимлари қатор ҳолатларда фуқаролар автомобилидан мажбурий тартибда фойдаланиши мумкин.

“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасига кўра (Ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан фойдаланиш) Ички ишлар органлари ташкилотларнинг ёки фуқароларнинг транспорт воситаларидан табиий офат юз берган жойга бориш, шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббий муассасаларга олиб бориш, жиноят содир этган шахсларни таъқиб қилиш ва ички ишлар органларига олиб келиш, ҳодиса жойига ёки ички ишлар органларининг шахсий таркибини жанговар тревога бўйича тўплаш жойига бориш учун мажбурий тартибда фойдаланиши мумкин.

Бунда транспорт воситасидан фойдаланилганлиги фактини тасдиқловчи ҳамда ундан фойдаланган ички ишлар органи ходимини идентификацияловчи ҳужжат берилади, чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ваколатхоналарига ва бошқа ваколатхоналарига, халқаро ташкилотларга тегишли бўлган транспорт воситалари ҳамда махсус мўлжалланган транспорт воситалари бундан мустасно.

Ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида харажатлар қилинган ёки зарар етказилган тақдирда, шунингдек транспорт воситасининг эгасига мулкий зарар етказилган тақдирда ушбу харажатларнинг ёки зарарларнинг ўрнини ички ишлар органлари томонидан қоплаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ички ишлар органлари қандай ҳолатда фуқароларнинг автомобилидан мажбурий тартибда фойдаланади?