19:55 / 25.05.2019
5 336

Кимлар муддатидан олдин пенсияга чиқади?

Кимлар муддатидан олдин пенсияга чиқади?
Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунининг 7-моддасига асосан, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эркаклар 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар, дея хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси.

Қайси ҳолларда фуқаролар муддатидан олдин ёшга доир пенсияга чиқишлари мумкин?

Эркаклар иш стажи (камида) 25 йил бўлган тақдирда 58 ёшдан, аёллар иш стажи (камида) 20 йил бўлган тақдирда 53 ёшдан, яъни белгиланган ёшдан икки йил олдин ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига “ишсиз” деб эътироф этилганда эга бўладилар. Ушбу тоифага технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар киради.

(“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун 14-моддаси)

Фуқаролар муддатидан олдин ёшга доир пенсияга чиқишлари учун Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига зарур ҳужжатларга қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг шахсни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги тақдимномасини тақдим этиши лозим.

Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган фуқароларни ишсиз деб эътироф этиш Ўзбекистон Республикаси ижтимоий таъминот вазирлиги ва Меҳнат вазирлигининг 30.11.1998 йилдаги 2274/4 ва 1235/04-1-сонли қарори билан тасдиқланган “Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома” билан тартибга солинади.

Унга асосан, Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ишсиз деб эътироф этилган ва муддатидан олдин ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга тақдимнома расмийлаштиради ва 5 кун муддат ичида тегишли бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига топширади.

Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан берилган тақдимнома, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлашга асос бўлиб ҳисобланади.

Фуқароларнинг муддатидан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонунининг 25-моддасида ҳам мустаҳкамланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кимлар муддатидан олдин пенсияга чиқади?