Фарғонада МИБ ходими тамагирлик билан қўлга тушди

  • 27 май 2019, 13:34
  • 1 186
  • Жамият
  • Фарғонада МИБ ходими тамагирлик билан қўлга тушди
    Қарздорлиги бўлмаган фуқарони алдаб, пул ундирмоқчи бўлган МИБ ходими ўтказилган тезкор тадбирда 600 минг сўм билан ушланди, деб хабар бермоқда «ЎзА».

    Коммунал тўловларни ўз вақтида тўлаб қўйган киши назоратчига бемалол эшигини очади. Аммо баъзида шундай ҳолатлар ҳам кузатилмоқдаки, кимларнидир масъулиятсизлиги боис нореал қарздорлик пайдо бўлиб қолмоқда. Ҳали МИБ идорасига, ҳали газ таъминоти корхонасига қатнаб, ортиқча бош оғриғига учрайсиз. Бу ҳам майли. Хонадонингизга кириб келган МИБ ходими фирибгар бўлса-чи?

    Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими энергия ресурслари ва сувдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш шўъбаси давлат инспектори Фурқат Аҳмаджонов нафс олдида ўз бурчини унутди. У Марғилон шаҳар «Надирмат» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Х.Ориповнинг яшаш хонадонидаги газ тармоғига қўйилган ҳисоблагични кўздан кечираётиб, фирибгарликка қўл урди. «Билинг газ» дастурида истеъмолчининг қарздорлиги мавжуд эмаслигини билгани ҳолда қарзи бўлмасада унга табиий газдан 1 миллион 400 минг сўм қарздорлиги борлигини айтиб, қарздорликни тўлашни ноқонуний талаб қилган.

    Х.Орипов табиий газдан қарздорлиги мавжуд эмаслигини, газ учун тўловни амалга оширмаслигини бир неча маротаба таъкидлаганига қарамасдан МИБ ходими пулни талаб қилавергандан сўнг унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Марғилон шаҳар бўлими ва МИБ Фарғона вилояти бошқармаси ички хавфсизликни таъминлаш шўъбаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда МИБнинг Фарғона шаҳар бўлими давлат инспектори Ф.Ахмаджонов фирибгарлик билан Х.Ориповдан кимёвий ишлов берилган 600 минг сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

    Жиноят ишлари ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига тегишли жазо тайинланди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Фарғонада МИБ ходими тамагирлик билан қўлга тушди