
Фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро судининг суд ҳужжатига асосан қарздор Н.Ғаффоровдан ундирувчи З.Мамасодиқованинг фойдасига вояга етмаган уч нафар фарзандингизнинг моддий таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги ва бошқа даромадларининг иккидан бир қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Қарздор Н.Ғаффоровнинг номида пул маблағлари, валюта ҳисоб-рақамлари ва қимматли қоғозлари хамда автомототраспорт воситалари бор йўқлигини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 87-моддасига асосан тегишли тартибда мутассадди ташкилотларга сўров хатлари юборилган. Сўровлар натижасида қарздор Н.Ғаффоровнинг номида 2009 йилда ишлаб чиқарилган “Lacetti” русумли автомашина борлиги аниқланган.
Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочисининг қарорига асосан қарздор Н.Ғаффоровнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.
Давлат ижрочилари томонидан қарздор Н.Ғаффоровнинг номида бўлган “Lacetti” русумли автомашина хатланиб жарима майдончасига сақлаш учун топширилган.
Шундан автомашинани баҳолаш мақсадида муттахассис тайинланган ва “Elektron Baholash” маъсулияти чекланган жамияти томонидан 56 млн. 857 минг сўмга баҳоланиб, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасига сотувга чиқарилган. Ҳозирги кунда қарздорнинг алиментдан бўлган қарздорлиги жами 37 млн. 920 минг сўмни ташкил қилган.
Сотувдан тушган пул маблағларидан ундирувчи З.Мамасодиқованинг пластик картасига 37 млн. 920 минг сўм алимент пуллари ўтказиб берилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар