
Ўзбек палови дунёни забт этишда давом этмоқда: бу сафар ошпазлар Грозний шаҳридаги марказий майдонда, яъни "Чеченистон юраги" масжиди ёнида минглаб кишилар учун ифторлик уюштиришди ва табиийки ифторликка келганлар учун ўзбек паловини тайёрладилар, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Майдоннинг ўзида ошхоналар ҳозирланиб, улкан дошқозонлар ўрнатилди. Кавказ ва Осиё ошхоналари таомлари, десертлар тайёрланди", - деб хабар қилади нашр.
Ушбу ифторликда 20 минг киши учун паловни ўзбекистонлик ошпазлар тайёрлашган.
Масжид олдидаги майдонда одамлар ўтириб дам олишлари учун юзлаб метр гиламлар тўшалди, дастурхонлар ёзилди ва ўзбек палови тортилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар