20:43 / 01.06.2019
3 846

Фарғонада қалбаки Coca-Cola ва Pepsi ишлаб чиқарувчилар ушланди

Фарғонада қалбаки Coca-Cola ва Pepsi ишлаб чиқарувчилар ушланди
Фото: ЎзА
Марғилон шаҳрида яшовчи Ҳабибулло Усмонов уйининг ертўласида яширин равишда цех ташкил этиб, ҳеч қандай ҳужжатларсиз, хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган Coca-Cola, Фанта, Pepsi савдо белгисидаги ичимликларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланиб келган. Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда унинг ноқонуний фаолияти фош бўлди.

Ундан 65 дона 1,5 литр ва 2 дона 1 литр сиғимли идишлардаги Pepsi, 26 дона 1,5 литр ва 1 дона 1 литр сиғимли идишлардаги Fanta, 14 дона 1,5 литр сиғимли идишлардаги Coca-Cola номли ичимликлар, 2 дона кислород баллони, 658 дона елим қопқоқ, 10 дона қадоқлаш селофан пакети ва 500 дона бўш елим идишлар ашёвий далил тариқасида олинган.

Фарғона вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг хулосасига кўра, ашёвий далил тариқасида олинган ичимликлар истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг сайёр суд мажлисида Ҳ. Усмоновнинг жиноят иши кўриб чиқилиб, унга тегишли жазо тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада қалбаки Coca-Cola ва Pepsi ишлаб чиқарувчилар ушланди