
Тошкент шаҳрида шакар билан бизнес қилишини айтиб, 10 000 АҚШ долларини ўзлаштириб кетган инсон қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бериб ўтди.
Хабарда айтилишича, 2019 йил 31 май куни Тошкент шаҳар ИИББ ТБдан тушган ҳужжатлар тўпламига кўра, шу йил 3 май куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи 53 ёшли Б.К. Алимкент 1-тор кўчасида 57 ёшли П.М.дан 10 000 АҚШ доллари олган. Б.К. шакар маҳсулотлари билан олди-сотди қилишини айтиб, пулларни қўлга киритган ва ушбу пулларни вақтида қайтармасдан ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Б.К. ушланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар