
Адлия вазирлиги хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун қандай ҳужжатлар керак бўлишини яна бир бор эслатиб ўтди. Унга кўра, фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун маълумотларни йиғиш пунктига (паспорт столь) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
— ариза-анкета;
— биометрик паспорт ёки ID-карта ёхуд 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
— илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти (мавжуд бўлган тақдирда);
— ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);
— ҳарбий гувоҳнома ёки бошқа ҳужжат – ҳарбий хизматга мажбурлар учун;
— давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция (243 минг 276 сўм, 16 ёшга етмаганлар учун 162 минг 184 сўм);
— ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги – вояга етмаганлар учун;
— фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти – вояга етмаганлар учун. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар