13:57 / 04.06.2019
3 982

Шерзод Қудбиев: "Меҳнат бозоридаги энг катта муаммо - сифатсиз таълим тизими"

Шерзод Қудбиев: "Меҳнат бозоридаги энг катта муаммо - сифатсиз таълим тизими"
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев иштирокида “Ўзбекистонда меҳнат соҳасини янада такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ва натижалар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Kun.uz нашрининг хабар беришича, анжуманда Шерзод Қудбиев Ўзбекистон меҳнат бозоридаги энг катта муаммони маълум қилган.

“Меҳнат бозоридаги катта муаммо шуки, таълим тизими малакали мутахассисларни етказиб бера олмаяпти. Мана бизнинг катта муаммомиз. Иш берувчи таълим тизимида олий ўқув юртлари бераётган дипломга ишонмай қўйган. Сабаби ўша диплом эгаси талабга жавоб бермайди. Коллежлар ўзини оқламаганини эса вақтнинг ўзи кўрсатди. Буни ҳам очиқ тан олиш вақти келди. Бироқ, бу коллежлар тугатилиши керак, деганини англатмайди. Шунчаки касб-ҳунар коллежларидаги таълим бериш тизими тўғри ташкил этилмади”, - деди вазир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шерзод Қудбиев: "Меҳнат бозоридаги энг катта муаммо - сифатсиз таълим тизими"