Сурия жангоҳларидан қайтган аёл билан суҳбат (видео)

  • 04 июнь 2019, 15:50
  • 1 541
  • Жамият
  • Сурия жангоҳларидан қайтган аёл билан суҳбат (видео)
    YouTube’даги «Оқ ва қора» каналида Суриядан Ўзбекистонга олиб келинган аёллар билан ўтказилган интервьюдан парча эълон қилинди. Унда қўқонлик Иноятова Муслима исмли аёл бошидан ўтказган қийинчиликлари ҳақида сўзлаб берган.

    «2012 йили иқтисодий сабабларга кўра Туркияга ишлагани бордик. Дадаси ҳам, мен ҳам у ерда ишладик. Туркияда қизимизни ўзини қирғизистонлик Азаматман деб таништирган йигитга турмушга бердик. Қизим ҳомиладор бўлган вақтда улар йўқ болиб қолишди. Кейинчалик куёвим Сурияда вафот этганини эшитдик. Таниш-билишлар орқали қизимни олиб келиш ниятида Сурияга бордик. Борганимиздан кейин бизни олиб келган одамни ўзи мамлакатдан чиқиб кетди, биз эса қолиб кетдик.

    У ерда ҳам қизимга совчилар кела бошлади. Биз бермай туравердик. Суриядагилар фитна қилиб, гап-сўзларни кўпайтира бошлашди. Суриядан чиқиб кетишмоқчи шекилли булар дейишди. Дадаси ишга кирмагани учун уни ҳам гапиришди. Дадаси ошпаз бўлиб ишга кириб узоқроққа кетганида, биз қийналиб қолардик. Шу сабабли қизимизни яна бир бор турмушга бердик.

    Икки йил ичида шаҳарларимиз кетиб, биз Таққа деган жойга келиб қолдик. Қизимни иккинчи эри 2017 йилнинг апрелида вафот этди. Чиқиб кетишга ҳаракат қилдик, лекин иложи бўлмади. Балки бу ҳам яхшиликка бўлгандир. Чунки чиқиб кетганларни (Суриядан) эшитдик, Идлибда эркакларини кўпчилиги отилиб, фақат аёллари қолди дейишди.

    Президентимиз Шавкат Мирзиёев бизни тўғри тушунган ҳолда бизни олиб чиқдилар. У ердаги кўплаб мазлумалар бизга хавас қилганича қолди. Энди умид қиламан йўллар очилиб, дадаси ҳам чиқиб қолса. Биз адашганимизни Сурияга киришдан олдин ҳам ҳис қилганмиз.

    » » Сурия жангоҳларидан қайтган аёл билан суҳбат (видео)