
Дунёнинг барча шароб ишлаб чиқарувчи давлатларида бўлган Жан-Баптист Анселот мамлакатимизга ташриф буюрди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Меҳмон ташрифи давомида юртимиз виночилик тарихи ва истиқболли лойиҳалари билан танишди. Жан-Баптист Анселот дунёнинг 75 та мамлакатида бўлиб, 431 та шароб ишлаб чиқарувчи завод фаолиятини ўрганган ҳамда 4500 дан ортиқ вино турларини татиб кўрган.
У Ўзбекистонга қилган ташрифини компания расмий сайтида қуйидагича изоҳлайди:
— Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги раҳбарияти ҳамда ўзбек халқи билан бўлган учрашув жуда ёқимли кечди. Мен маросим учун миллий либос, чопонни кийганимдан завқландим. Ўзбек ошхонаси тимсоли — мазали паловдан баҳраманд бўлдим.
Қайд этиш жоизки, “Wine Explorersnning” компанияси вино ишлаб чиқарувчи мамлакатларни рўйхатга олувчи ягона оммавий ахборот компанияси ҳисобланади.
Жан-Баптист АнселотЎзбекистон ВиночилигиМиллий ТаомларТуризмни РивожлантиришШароб Ишлаб ЧиқаришЎзбек Либоси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар