date
views 4 496

Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев кийиб олган кроссовкаларни етказишга буюртмалар олина бошланди

Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев кийиб олган кроссовкаларни етказишга буюртмалар олина бошланди
Интернетда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кроссовкаларда палов тайёрлаётгани сурати қизи томонидан эълон қилингандан кейин онлайн сотувчилар худди шу турдаги кроссовкаларнинг етказилишига буюртмалар ола бошлашди.

Сотувчиларнинг эълонларига кўра, бу моделдаги “оригинал” кроссовканинг етказилиши харидорларга 550 долларга айланади.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг таъкидлашича, Z Zegna бренди остида чиқарилувчи ушбу кроссовканинг онлайн тарзда етказилишининг ҳақиқий нархи 400 долларга яқинни ташкил қилади. Бундан эса уддабурон сотувчилар ушбу моделдаги кроссовкаларнинг Ўзбекистоннинг биринчи шахслари орасида оммалашгани ортидан мўмайгина пул ишлаб олишга қарор қилганларини кўриш мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев кийиб олган кроссовкаларни етказишга буюртмалар олина бошланди