16:53 / 06.06.2019
3 938

Тошкентда 15 киши овқатдан заҳарланди, 3 нафарининг аҳволи оғир

Тошкентда 15 киши овқатдан заҳарланди, 3 нафарининг аҳволи оғир
Тошкентда 4 июнь куни 15 кишида овқатдан заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

4 июнь куни соат 17. 00 дан 6 июнь соат 12.00 га қадар Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига 11 нафар, шаҳар 5-сон юқумли касалликлар шифохонасига 3 нафар ва 2-сон юқумли касалликлар шифохонасига 1 нафар бемор кўнгил айниши, қайд қилиш, бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, ич кетиши, ошқозон соҳасида оғриқ, тана ҳароратининг кўтарилиши каби шикоятлар билан мурожаат қилган.

Улар тиббий кўрикдан ўтказилиб, «Овқат токсикоинфекцияси» бирламчи ташҳиси билан шифохонага ётқизилган. Беморлардан 3 нафарининг аҳволи оғир, қолганлариники ўртача оғирликда.

Шифохонада беморлардан лаборатория таҳлиллари учун тегишли барча намуналар олиниб, малакали шифокорлар томонидан сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Дори дармон заҳиралари етарли даражада.

Мазкур ҳолат бўйича ўтказилган бирламчи эпидемиологик текширув натижасида қуйидагилар аниқланди:

Беморларнинг 11 нафари касалликларини Сергели тумани, Янги Қўйлиқ кўчаси, 7б-уйда жойлашган, 4 нафари Сергели тумани Сергели-8 мавзесида жойлашган «GRAND AZIA PLUS» МЧЖга қарашли «Оқтепа лаваш» умумий овқатланиш шохобчаларида тайёрланган товуқли сендвични истеъмол қилганликлари билан боғламоқда.

«GRAND AZIA PLUS» МЧЖга қарашли «Оқтепа лаваш» умумий овқатланиш шохобчасида қисқа муддатли текширув ўтказиш учун Президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили номига Тошкент шаҳар ДСЭНМ томонидан 2019 йил 6 июндаги 07-11/4388-сонли маълумотнома кўриб чиқиш ва хулоса олиш учун берилди.

Пойтахтда юз берган ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилди. Вазирлик томонидан юзага келган эпидемик вазиятни жойига чиқиб ўрганилиб, беморларга ва мутахассисларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 15 киши овқатдан заҳарланди, 3 нафарининг аҳволи оғир