21:46 / 07.06.2019
3 267

Кучли ёмғир ва сел Қуйи Чирчиқдаги 48 та хонадонга талафот етказди

Кучли ёмғир ва сел Қуйи Чирчиқдаги 48 та хонадонга талафот етказди
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги «Ибрат» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жорий йилнинг 3 июнь куни кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида сел келган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, сел 48 та хонадонга талафот етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ҳокими фармойишига мувофиқ хонадонларга етказилган талафотни ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича вилоят комиссияси тузилган.

Комиссия аъзолари ҳодиса содир бўлган кундан бошлаб воқеа жойида бўлиб, зудлик билан табиий офат оқибатларини бартараф этиш, етган талафотни аниқлаш, фуқароларни хавфсиз жойга кўчириш, уларни озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар билан таъминлаш бўйича зарур чораларни кўрмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кучли ёмғир ва сел Қуйи Чирчиқдаги 48 та хонадонга талафот етказди