13:20 / 08.06.2019
4 018

Тошкентда мудҳиш ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди

Тошкентда мудҳиш ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди
Кеча, 7 июнь куни соат тахминан 22:10ларда Мирзо Улуғбек туманидаги Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида («CRAFERS» заводи) йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, пиёда, 22 ёшли Г.И. йўлни белгиланмаган жойдан, пиёдалар ўтиш йўлагидан 25 метр нарида кесиб ўтаётган бўлган. «Ласетти» енгил автомашинаси ҳайдовчиси, 41 ёшли Х.Х. пиёдани уриб кетган. Шундан сўнг у бошқарувни йўқотиб, «Кобальт» (ҳайдовчиси 49 ёшли Ю.А.) автомобили билан тўқнашган. «Ласетти» уриб кетиши оқибатида пиёда 39 ёшли К.Д. бошқарувида бўлган «Shacman» юк машинаси остида қолган.

Хабарда айтилишича, ЙТҲ туфайли пиёда Г.И. ва «Ласетти» автомобили йўловчиси 38 ёшли О.М. воқеа жойида ҳалок бўлган. «Кобальт» йўловчиси, 23 ёшли Ю.А. тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилди. «Ласетти» автомобили ҳайдовчисига тиббий ёрдам амбулатор шароитда кўрсатилди, шундан кейин у касалхонадан чиқарилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲга пиёда йўлни белгиланмаган жойдан, пиёдалар ўтиш йўлагидан 25 метр наридан кесиб ўтаётгани сабаб бўлган, дейилади ИИББ хабарида.

Тергов давомида «Ласетти» ҳайдовчисининг айбдорлик даражаси ўрнатилади.

«Ҳурматли ҳайдовчилар ва пиёдалар! Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг! Ёдингизда бўлсин: битта нотўғри қадам сизнинг ва йўл ҳаракати бошқа қатнашчиларининг умрига зомин бўлиши мумкин», - дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда мудҳиш ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди