date
views 4 890

Киши бировга ёлғон гапирса ва у киши бунга ишонса

Киши бировга ёлғон гапирса ва у киши бунга ишонса
Суфён ибн Усайд Ҳазромийдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: "Ҳиёнатнинг энг каттаси бир биродаринг сенга ишониб турса-ю, унга ёлғон гапиришингдир", деганларини эшитдим".

Шарҳ: Ҳақиқатан ҳам, биров сизга ишониб турса, сиздан маслаҳат сўраса ёки қандайдир бир хабарнинг ҳақиқатини билмоқчи бўлса, сизни ростгўй деб билиб турса-ю, сиз била туриб унга ёлғон гапирсангиз, бу катта бир хиёнатдир.

Бировни алдаш, ёлғон маълумот бериш, бировнинг ишончини оқламаслик, ўзига ишониб турган одамга ёлғон гапириш ниҳоятда оғир иш эканини ушбу ҳадиси шарифдан билиб оламиз.

Умуман, ёлғон гапиришнинг ўзи катта гуноҳ ҳисобланади. Аммо ўзига ишониб турган одамга билиб туриб ёлғон гапириш хиёнат даражасидаги ёлғончилик экан. Бу нарсадан жуда эҳтиёт бўлишимиз зурур.

Манба: Azon.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Киши бировга ёлғон гапирса ва у киши бунга ишонса