Марғилон шаҳридаги бозор ёниб кетди (видео)

Марғилон шаҳридаги бозор ёниб кетди (видео)
Фото: Видеодан скриншот
Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги бозор ёнди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда маълумотлар тарқатилмоқда. Хабар қилинишича, ёнғин тунги соат 02:00да бошланган.

Озиқ-овқат ва хўжалик моллари сотиладиган бозордаги ёнғинга қарши тонгга қадар кураш олиб борилган. Ён-атроф ҳудудлари ички ишлар ходимлари томонидан ўраб олингани айтилмоқда.

Марғилонда бозор биринчи марта ёнмаяпти. Хабар қилинишича, аввал ҳам халқ тилида «комбинат бозори» деб юритиладиган жой 3 марта, «ЦУМ» дейиладигани эса 2 марта ёнган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар