
Бундан 7 йил илгари Германиялик бир туристни Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хивага машинамда олиб борганман. Бир ҳафтадан кейин олмон сайёҳ тўсатдан: "Ўзбекистон халқи овқатсевар халқ экан", - деб қолди ва дарров изоҳ берди. "Юртингизнинг ҳар қадамида ичи мижозга тўла кафелар борлиги у ерда пиширилаётган таомларга эҳтиёж кучлилигини ва ерли миллат овқатга ўчлилигини англатади", - деди.
"Бунинг нимаси ёмон?" - деб сўраганимда турист: "Овқатга ўч одамлар кўпинча уйқуга мойил, тўғри фикрлашдан узоқ кишилар бўлиб, ўлимдан қўрқадиган бўлишади" - деди. Бироз сукутдан сўнг у кўзларимга қараб туриб: "Ўлимдан қўрқадиганлар эса ҳамиша курашдан ҳам қўрқишади" - деди.
Устимдан совуқ сув сепилгандек бўлди. Йиллар давомида жавобини тополмаган бир жумбоқни ечгандай бўлдим. “Нега бу аҳоли бунчалик қўрқоқ? Нега бошқа бир миллатдоши ёки диндошининг ҳуқуқлари у ёқда турсин, ҳаттоки ўзининг ва фарзандларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан, бу йўлда курашишдан қўрқади?” – деган саволга жавоб олгандай бўлдим.
Бир европалик бир ҳафтада қандай миллат эканимизни дарров илғаган....
Аҳмад Ботир
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар