14:41 / 11.06.2019
3 400

ИИВ ёниб кетган юк машиналари бўйича расмий маълумот берди

ИИВ ёниб кетган юк машиналари бўйича расмий маълумот берди
Фото: ИИВ ахборот хизмати
Жорий йилнинг 10 июнь куни тахминан соат 05.40 ларда Бухоро вилоятида, шу куни соат 17.05да Тошкент вилоятида юк машиналар билан юз берган ёнғин юзасида Ички ишлар вазирлиги расмий маълумот берди.

«Зангиота туманида яшовчи 22 ёшли А.А. бошқарувидаги « ЗИЛ-131» русумли юк автомашинасини « Жийдали» маҳалласи ТХАЙ кўчасида ҳайдаб кетаётган вақтида юк автомашинасида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида юк автомашинасининг кузов ости қисми ёниб зарар кўрган ва юк автомашинаси йўловчиси 21 ёшли С.С. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшовчи 59 ёшли Р.Н. бошқарувидаги « КамАЗ» юк автомашинасини « Зарангари» МФЙ Урганжи қишлоғи ҳудудида ҳайдаб кетаётган вақтида юк автомашинасига ўрнатилган газ баллони портлаб кетиши оқибатида юк автомашинасида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

Фото: ИИВ ахборот хизмати
Оқибатда юк автомашинасининг салон қисми ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ», — дейилади расмий хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИВ ёниб кетган юк машиналари бўйича расмий маълумот берди