
Тошкентнинг Қуйи Чирчиқ туманида 41 ёшли К.К. «Бешкек» маҳалласи Қорасув кўчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи «Коллектор» канали устига ўрнатилган кўприк устида ўзаро жанжаллашиб, 61 ёшли амакисини итариб юборган.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, воқеа 8 июнь кун содир бўлган.
Оқибатда кўприкдан пастга йиқилган А.К. жароҳат олган. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, 9 июнь куни вафот этган.
К.К. ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.