Онлайн аукцион орқали илк бор «чиройли» мобил рақам сотилди

  • 12 июнь 2019, 12:00
  • 1 192
  • Жамият
  • Онлайн аукцион орқали илк бор «чиройли» мобил рақам сотилди
    Республика товар-хом ашё биржаси ахборот тизимида чиройли сонлар комбинациясига эга мобил телефон рақамини сотиш бўйича илк битим тузилди.

    Ўтказилган электрон савдо натижасига кўра онлайн аукцион орқали Uсell уяли алоқа операторининг (+998 93) 577-88-88 мобил рақами сотилди.
    Ушбу лот жорий йил 4 июнь куни Тошкент шаҳри жисмоний шахслари учун савдога қуйилган эди.

    Рақобат жараёнида савдо иштирокчилари бир неча маротаба ўз нарх таклифларини беришди. Натижада бошланғич баҳоси 4 000 000 сўмлик мобил рақамнинг сотилиш қиймати 5 360 000 сўмгача етди. Ўсиш даражаси бошланғич нархга нисбатан 34 фоизни ташкил этди.

    Фикрлар

    » » Онлайн аукцион орқали илк бор «чиройли» мобил рақам сотилди