16:17 / 12.06.2019
3 227

Газ тармоғига тўғридан тўғри уланиш қонунийми?

Газ тармоғига тўғридан тўғри уланиш қонунийми?
Газ тармоғига тўғридан тўғри уланиш фуқаро С.Ф. учун қонунийдир балки. Ёки истеъмолчи оила бюджетига 12 млн. сўм зарар келтиришини билганида қонун талабларига зид ҳаракатлардан тийилармиди?

Хуллас, Учтепа тумани Ю.Саккокий кўчасидаги хонадонлардан бирида яшовчи С.Ф.нинг хонадони Бюронинг Учтепа туман бўлими давлат инспектори А.Алижонов томонидан хонадондаги энергия ресурслари ҳисоблагичлари кўрикдан ўтказилганда, истеъмолчи С.Ф. ўзбошимчалик билан хонадондаги газ ҳисоблаш ускунасини ечиб олиб, табиий газ тармоғига тўғридан тўғри уланиб фойдаланаётганлигини аниқлайди.

Бюронинг Учтепа туман бўлими тезкор шўъбаси ходимлари томонидан мониторинг ўтказилганда бу ҳолат ўз тасдиғини топади ва МЖТКнинг 101-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги ҳақида” далолатнома тузилиб, истеъмолчи С.Ф.нинг хонадони табиий газ тармоғидан мажбурий узиб қўйилди.

Истеъмолчи С.Ф. таъминотчи корхонанинг моддий манфаатларига жами бўлиб 12.269.373 сўм моддий зарар етказганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда истеъмолчи томонидан келтирилган зарар ва жарима тўловлари тўлиқ қопланганлиги сабабли табиий газ тармоғига хонадон қайта улаб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Газ тармоғига тўғридан тўғри уланиш қонунийми?