16:39 / 12.06.2019
3 389

Қуйи Чирчиқ туманида ҳоким, прокурор ва бош солиқчи алмашди

Қуйи Чирчиқ туманида ҳоким, прокурор ва бош солиқчи алмашди
12 июнь куни Халқ депутатлари Қуйи Чирчиқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, сессияда ташкилий масала кўрилди ва туманга янги раҳбар тайинланди.

Бугундан эътиборан Акмал Арслонович Холмуродов Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими, Абдумалик Абдуғаниевич Қўлдошев туман прокурори, Шуҳратали Тоирович Имомов туман солиқ инспекцияси раҳбари сифатида иш бошлади.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев, вилоят раҳбари Рустам Холматов иштирок этди.

Маълумот учун, президент топшириғига биноан вилоятнинг 18 та ҳудудий бирлиги республика олий раҳбариятидаги масъул шахсларга бошқарув ва умумий раҳбарлик учун бўлиб берилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи маҳсулот республикадаги ўртача даражадан паст бўлгани учун Президент топшириғига кўра Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими Собир Муродов вазифасидан озод этилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қуйи Чирчиқ туманида ҳоким, прокурор ва бош солиқчи алмашди