15:32 / 13.06.2019
3 201

Очилбой Раматов: «Ёғочнинг бўшини қурт ейди. Бўш бўлманглар»

Очилбой Раматов: «Ёғочнинг бўшини қурт ейди. Бўш бўлманглар»
Нурафшон шаҳрида вилоят фаоллари, масалага тааллуқли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Очилбой Раматов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Халқ сўзи Online» хабар берди.

Мазкур йиғилиш давлат раҳбарининг Тошкент вилоятига ташрифи мобайнида берилган топшириқларнинг ижроси муҳокама қилинди, жараённинг бориши бўйича масъулларнинг ҳисоботи тингланди.

«Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун ажратилган бир триллион юз миллиард сўмни тийин тийинигача мақсадли сарфлашимиз керак.

Ёғочнинг бўшини қурт ейди. Бўш бўлманглар. Айниқса, давлатнинг ерини, биносини қачондир қоп-қоп ваъда бериб кимдир олган бўлса, ҳозирги вақтда ишлатмасдан келаётган бўлса, уларга қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш керак. Керак бўлса, қўлидан иш келадиган инвесторлар топамиз. Давлатимизнинг ривожланишига халал беришга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ!

Тошкент шаҳрини сув билан таъминлайдиган вилоятнинг ўзида ичимлик суви муаммо бўлса, буни қандай тушуниш мумкин?

Шунинг учун, давлат раҳбари томонидан вилоятга ажратилган маблағ, энг аввало, ичимлик суви муаммосини ҳал қилишга йўналтирилади.

Шунингдек, йўлсозлик, соғлиқни сақлаш, халқ таълими каби соҳалар ҳам республика бюджетидан ажратилган маблағни йўналтиришда устуворлик касб этади.

Бу ишларни бекаму кўст амалга ошириш учун вилоят раҳбарлари атрофига халқ, вилоят фаоллари бирлашиши керак», деди Бош вазир ўринбосари ўз сўзида.

Шунингдек, маблағларни сарфланиши, амалга оширилаётган ишлар ҳақида халқни хабардор қилиб бориш, жараённинг устидан кучли жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида, ОАВ билан фаол ҳамкорлик қилиш тавсия этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Очилбой Раматов: «Ёғочнинг бўшини қурт ейди. Бўш бўлманглар»