20:41 / 13.06.2019
2 879

Комил Алламжонов блогернинг телефонини олиб қўйган солиқчиларни танқид қилди

Комил Алламжонов блогернинг телефонини олиб қўйган солиқчиларни танқид қилди
Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги директори Комил Алламжонов ўзининг твиттердаги саҳифасида Давлат солиқ қўмитасига мурожаат қилиб, блогер Азиз Ашурбаев билан боғлиқ ҳолатни ўрганиб чиқилиб, инспекторнинг хатти-ҳаракати қонунга зидлиги аниқланса унга нисбатан чора кўрилишини сўраган.

Солиқ идораси ходимлари блогер Азиз Ашурбаевнинг телефони ва унинг «Инстаграм» тармоғидаги саҳифасини олиб қўйишгани ҳақида маълумот келиб тушди. Давлат солиқ қўмитасидан ушбу ҳолатни ўрганиб, агарда инспекторнинг хатти-ҳаракати қонунга зид бўлса, чора кўрилиши талаб қилинади.

Солиқчиларимиз блогерларни солиққа тортиш ёки уларга қарши юқоридагидек зўравонлик қилишдан аввал тизимдаги коррупцияни йўқотиш, хуфиёна иқтисодиётга қарши курашиш каби энг долзарб муаммоларни ҳал этсалар, жамиятга ва иқтисодиётга кўпроқ фойда келтирган бўлар эдилар.

Шуни алоҳида таъкидлашни истар эдимки, юртимиздаги барча журналист ва блогерлар Агентлигимиз ҳимояси остида. Уларга нисбатан ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатга қарши туришга тайёрмиз!», дея ёзиб қолдирган Алламжонов твиттердаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат солиқ қўмитаси блогерларнинг ижтимоий тармоқлардаги каналлар, персонал саҳифаларда реклама жойлаши ва шу йўл билан даромад орттиришига «ноқонуний фаолият» дея таъриф берган, ижтимоий тармоқда реклама жойлаб пул топаётган блогерлар патент, яъни якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома олиши кераклигини айтган, агар ижтимоий тармоқларда реклама орқали даромад кўраётган шахс давлатга солиқ тўламаса, ундан техника воситаси (телефон, ноутбук, планшет, компьютер) олиб қўйилиш мумкинлигини маълум қилган эди.

12 июнь куни телеграмдаги «Қўшни маҳалла» каналида «Блогерни тунаган қароқчилар» сарлавҳаси остида пост қолдирилганди. Унда «Инстаграм»да 300 минглик аудиторияга эга саҳифа эгаси блогер Азиз Ашурбаев 8 июнь куни каналида реклама жойлаштириш бўйича учрашувга бориб, реклама учун 400 минг сўмни олган вақтида бегона шахслар етиб келишгани, улар ўзларини солиқчилар сифатида таништириб, телефонини олиб қўйишгани, «Инстаграм»даги саҳифасининг паролларини ўзгартириб, саҳифасига эга чиқишгани, ижтимоий тармоқдаги бошқа саҳифаларидаги ёзишмаларини ҳам кузатишаётганидан шикоят қилганди.

Кейинроқ ижтимоий тармоқларда тарқалган, блогерлик фаолияти билан боғлиқ хабарларда кўтарилган масалалар бўйича Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўрганиш ўтказилаётгани хабар берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Комил Алламжонов блогернинг телефонини олиб қўйган солиқчиларни танқид қилди