00:05 / 14.06.2019
4 861

Миришкор тумани деҳқонлари Россияга қовун экспорт қилишмоқда (фото)

Миришкор тумани деҳқонлари Россияга қовун экспорт қилишмоқда (фото)
«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да сабот билан меҳнат қилган Қашқадарё вилояти Миришкор туманининг «Жейнов» массивида фаолият юритаётган Шербек Рустамов бошлиқ «UMARQULOV ABDUXOLIQJON» фермер хўжалиги деҳқонлари 15 гектар ерга плёнка остига эрта баҳорда янги «Дакару» навли қовун палагини ўстиришга эришишган эди.

Тадбиркор деҳқонлар айни ёз чилласи бошланиши билан 100 тонналик экспортбоп қовунни 400 тонналик музлаткичда жойлаб, пешма-пеш Россия Федерациясига экспорт қилишни бошлаб юборишди.

Россия Федерациясининг ООО «КВАНТУМ» корхонаси билан 100 минг АҚШ долларлик шартнома тузган деҳқонлар дастлабки 22 тонналик сара қовунни шу йил 10 июнь куни буюртмачи таклифига асосан Россия бозорига жўнатишган эди. Ушбу маҳсулот айни чоғда Россия Федерациясининг ООО «КВАНТУМ» корхонаси омборига етказиб берилди.

Тадбиркор Шербек Рустамов бошлиқ «UMARQULOV ABDUXOLIQJON» фермер хўжалиги деҳқонлари июнь ойи охиригача яна 80 тонна қовунни экспорт қилиш устида қизғин иш олиб боришмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Миришкор тумани деҳқонлари Россияга қовун экспорт қилишмоқда (фото)