Ўзбекистонда қидирувдаги шахс паспортининг амал қилиш муддати суд қарори билан тўхтатилиши мумкин. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати маълум қилди.
Қонунчилик палатаси депутатлари навбатдаги ялпи мажлис давомида Жиноят-процессуал кодексига бу ҳақдаги ўзгартиш киритишни кўриб чиқиб, биринчи ўқишда маъқуллади.
Депутатларнинг фикрича, ушбу ўзгартиш экстрадиция қилишнинг имкони бўлмаган қидирувдаги шахсларга нисбатан жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи таъминлайди, шунингдек, экстрадиция қилиш учун давлат бюджетидан кетадиган харажатларни тежаш имконини беради.
Таъкидланишича, бундай тажриба АҚШ, Канада, Германия, Франция, Норвегия, Ҳиндистон ва бошқа кўплаб давлатларда айбланувчиларни суддан яширинишини олдини олиш мақсадида жорий этилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди