12:10 / 14.06.2019
2 982

Адлия вазирлиги: абитуриентлардан ҳеч қандай қўшимча тўлов олинмайди

Адлия вазирлиги: абитуриентлардан ҳеч қандай қўшимча тўлов олинмайди
Адлия вазирлиги бу йилдан жорий этилган, айрим тоифадаги абитуриентлардан ОТМга ҳужжат топширишда олинадиган ЭКИҲнинг 50 фоизи миқдоридаги тўловдан ташқари яна ЭКИҲнинг 50 фоизи миқорида тўлов борлиги ҳақида хабарга муносабат билдирди.

«Давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжатларни қабул қилганлик учун қўшимча тўлов йўқ. фақат битта тўлов қилинади. Фақатгина битта тўлов – энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, ДТМга тест топширганлик учун ундирилади, тамом»,- дейилади Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабарида.

Давлат хизматлари агентлиги ҳам Давлат хизматлари марказлари орқали белгиланган Олий таълим муассасаларига ҳужжат топширганлик учун,шунингдек давлат хизматлари кўрсатганлик учун тўлов ундирилмаслигини маълум қилган.

Бундан аввалроқ ҳуқуқшунос ва блогер Хушнуд Худайбердиев иккинчи марта ҳужжат топшираётган абитуриентларнинг бир қисми - бу йил Давлат хизматлари марказлари орқали Тошкент давлат юридик университети, Қорақалпоқ давлат университети, Гулистон давлат университети, Фарғона давлат университети ва Самарқанд давлат университетига ҳужжат топширадиганлар икки марта тўлов қилиши ҳақида пост қолдирганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Адлия вазирлиги: абитуриентлардан ҳеч қандай қўшимча тўлов олинмайди