14:13 / 16.06.2019
7 432

Қибрайда нималар бўляпти? (фото)

Қибрайда нималар бўляпти? (фото)
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда «Қибрай туманида нимадир бўляпти», «Ҳаммаёқда орган ходимлари», «Рейд бўлса керак» деган овозалар тарқалди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, аслида туманда хайрли ташаббус — ободонлик тадбирлари олиб борилмоқда.

Қибрай тумани марказида жойлашган 7 та (Зебунисо, «Соҳибкор», «Ифтихор», Ғафур Ғулом, «Шодлик», «Янгиобод» ва Беруний) маҳаллаларида ободонлаштириш ишларини олиб бориш бўйича вазифалар белгилаб берилган.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Ушбу маҳаллалар ҳудудидаги 126 та кўча ҳамда шу кўчаларда жойлашган 69 та бино, маиший объектлар, 3700 та хонадон рўйхати шакллантирилиб, ҳар бир кўча, объэктнинг ҳақиқий ҳолати жойига чиққан ҳолда ўрганилди ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Хусусан:
«Шодлик» маҳалласидаги Беруний ва «Ватанпарвар» кўчаларига янги асфальт қопланди;

«Соҳибкор» маҳалласи «Ифор» кўчасида йиғилиб қолган чиқиндилар махсус техника ёрдамида олиб ташланди ва дарахтлар шох-шаббалардан тозаланди;

Зебунисо кўчасидаги кўп қаватли уйларнинг олди қисми қаровсиз, ташландиқ ҳолга келиб қолганлиги аниқланиб, бу ерда обонлаштириш ишлари ташкил этилди;

«Тошкент—Чирчиқ—Чимён»йўлининг ён атроф қисми ва йўл бўйидаги ариқлар чиқиндилардан тозаланди, 12 та йўл белгиси ўрнатилиб, 3 километрдан ошиқ йўлга чизиқлари чизилди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Ушбу тадбирларга 1500 нафардан ортиқ корхона-ташкилот ходимлари ва фуқаролар, махсус техника, юк машиналари ва «Maxсустранс» автомашиналари жалб этилди.

Бугунги кунда туманда ҳудудларни ободонлаштириш борасидаги белгиланган тадбирлар жадал давом эттирилмоқда. Қибрайда бошланган ободонлик ишлари вилоятнинг барча шаҳар-туманларида босқичма-босқич олиб борилади.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қибрайда нималар бўляпти? (фото)