17:15 / 17.06.2019
3 065

Америкалик энг йирик исломшунос олимлардан бири Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилмоқда

Америкалик энг йирик исломшунос олимлардан бири Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилмоқда
АҚШнинг энг йирик исломшунос олимларидан бири Ёсир Қози бошчилигидаги делегация шу кунларда мамлкатимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатини амалга оширмоқда.

Доктор Ёсир Қози саёҳат жараёнида унга ҳамроҳлик қилаётган 93 нафар зиёратчи билан биргаликда Тошкент, Хива, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига ташриф буюришни режалаштирган. Саёҳат давомида Ёсир Қози Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлардаги тарихий объектлар, муқаддас қадамжолар ҳамда зиёратгоҳлар ҳақида гуруҳ аъзоларига маълумотлар бериб, юртимизда етишиб чиққан олимларнинг Ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси ҳақида тушунтиришлар бериб бормоқда. Америкалик олим ўз саёҳати давомида турли қизиқарли маълумотларни Фаcебоок тармоғида жонли эфир орқали 900 мингдан ортиқ кузатувчиси билан бўлишмоқда.

Айниқса, Ёсир Қози Қуръони Карим китобининг Тошкентда сақланиб келинаётган энг ноёб нусхаси, VIII асрга оид Усмон Мусҳафини кўришни узоқ йиллар давомида орзу қилиб келгани, ушбу саёҳат давомида мазкур муқаддас китобни кўриш бахтига муяссар бўлганини алоҳида таъкидлади. Меҳмонлар куни кеча қадимий ва тарихий Хива шаҳрига ташриф буюрди ва у ерни томоша қилиб, таассуротлари ҳақида ўзининг кўп сонли аудиториясига эга ижтимоий тармоқларида постлар қолдирмоқда.

“Кўҳна Хоразмдан дунёга машҳур Ал-Хоразмий, Беруний, Аз-Замаҳшарий сингари кўплаб буюк алломалар етишиб чиққан”, деди инглиз тилида Ёсир Қозий.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Америкалик энг йирик исломшунос олимлардан бири Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилмоқда