4 886
Энди талабаларга контракт қийматини стипендияли ёки стипендиясиз шаклда тўлаш ҳуқуқи берилади
2019/2020-ўқув йилида Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга биноан, 2019/2020-ўқув йилидан бошлаб:
а) олий таълим муассасаларига қабул:
олий маълумотли кадрларга талаб юқори бўлган иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари учун давлат буюртмаси асосида;
олий таълим муассасаларининг мавжуд қувватлари, моддий-техник базаси ҳамда профессор-ўқитувчилари таркибидан келиб чиқиб, олий таълим муассасалари томонидан бўйсунувига кўра вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда белгиланадиган бакалавриат таълим йўналишларига табақалаштирилган тўлов-контракт, магистратура мутахассисликларига базавий тўлов-контракт бўйича қўшимча қабул параметрлари асосида амалга оширилади;
б) ногиронлиги бўлган шахсларга давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг умумий сонига нисбатан қўшимча икки фоизли давлат гранти асосида ажратиладиган қабул параметрлари бўйича олий таълим муассасаларининг кундузги, сиртқи ёки кечки таълим шаклларидан биридатаълим олиш ҳуқуқи берилади;
в) тўлов-контракт асосида таълим олаётган барча босқич талабаларига, ўз хоҳишларига кўра контракт қийматини стипендияли ёки стипендиясиз шаклда тўлаш ҳуқуқи берилади;
г) давлат буюртмаси параметрлари доирасида олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқитишнинг тўлов-контракт қиймати тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги ўқитиш шакли учун белгиланган тўлов-контракт қийматидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади;
д) магистр даражасига эга бўлган юқори малакали мутахассислар қатламини кенгайтириш мақсадида магистратурага қабул қилишда абитуриентларнинг қабул бўйича белгиланган турдош бакалавриат таълим йўналишлари негизидаги магистратура мутахассисликларидан ташқари бошқа магистратура мутахассисликлари бўйича ҳам танловда иштирок этишига рухсат берилади. Бунда алоҳида мутахассисликлар ва уларга мувофиқ бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланади;
е) олий таълим муассасалари ректорларига (филиаллар директорлари) бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда чет эл фуқароларини тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини тегишли бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича Ўзбекистон фуқаролари учун белгиланган базавий тўлов-контракт миқдоридан кам бўлмаган миқдорда белгилаш ҳуқуқи берилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди
2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди
Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди?
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди
Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди