11:25 / 18.06.2019
3 023

Бош прокуратура терговда қийноқларга йўл қўйиш ҳолатлари учраши ҳақида маълумот берди

Бош прокуратура терговда қийноқларга йўл қўйиш ҳолатлари учраши ҳақида маълумот берди
Ўзбекистонда 2017 йилдан буён қийноқлар ва бошқа ноинсоний ёки қадр-қийматни ерга урувчи муомала шаклларини қўллаган 41 киши жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда бош прокурор ўринбосари Эркин Юлдашев душанба куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифинг вақтида маълум қилди.

«Беш қўл баробар эмас. Афсуски, масъулиятли лавозимларда ўтирган барча ходимларни ҳам фаришталар деб айтолмайман. Ана шундай саводсиз ёки виждонсизларнинг айби билан ҳалигача тергов остидаги шахсларни қийноққа солиш ҳолатлари ҳамон учраётгани — жуда хунук ҳолатдир.

Лекин бу жараён бундан 10 йил олдинги, бундан 15 йил олдинги жараён каби эмас. Тизимли ёндашув бор. Ҳозирги кунда қийноқлар ва ноқонуний тергов усуллари ҳақидаги хабарлар албатта назоратга олинади, махсус текширувлар ўтказилади, хабар тасдиқланган ҳолатда қатъий чоралар кўрилади.

Ўзбекистон бу масалада ўзининг позициясини қатъий ва кескин тарзда белгилаб олган. Қийноққа солиш ва бошқа шу каби ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этгани учун 2017 йилда 27 нафар, 2018 йилда 7 нафар ва 2019 йилнинг 5 ойида 7 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Улар суд қилинган, жазонинг муқаррарлиги принципи таъминланган. Улар терговчи, тезкор вакил ва бошқа мансабдор шахслар.

Ҳар битта қийноққа солиш ҳолати Ўзбекистонда фавқулодда ҳолат сифатида баҳоланади, қонунчиликда бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва жазо муқаррарлигини таъминлаш учун зарур барча механизмлар яратилган», — дейди бош прокурор ўринбосари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратура терговда қийноқларга йўл қўйиш ҳолатлари учраши ҳақида маълумот берди