«Қўлбола қарздорлар» қандай пайдо қилинган?

  • 19 июнь 2019, 22:07
  • 1 135
  • Жамият
  • «Қўлбола қарздорлар» қандай пайдо қилинган?
    Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбар мутасаддилари тизимда ўтган даврда амалга оширилган ишлар қаторида нореал, яъники «қўлбола қарздор»лар қандай юзага келаётганига изоҳ бериб, бундай ҳолатларга нисбатан кўрилган чоралар ҳақида ҳам маълумот берди.

    МИБ директори ўринбосари Содиқжон Бердиалиевга кўра: «...Таҳлиллар асоссиз қарздорликлар муқаддам таъминотчи корхоналар томонидан истеъмолчилар тўлиқ кўрикдан ўтказилмаганлиги, энергия ресурслари ва сув таъминотининг талон-торож қилиниши ва истеъмолчиларга етказиб берилишидаги табиий йўқотишларнинг улар (истеъмолчилар) зиммасига қарз сифатида «илиб» қўйилиши натижасида юзага келганини кўрсатмоқда.

    Бюро органлари томонидан истеъмолчиларни тўлиқ кўрикдан ўтказиш бўйича республика миқиёсида ишчи гуруҳлар тузилиб, аниқланган асоссиз қарздорликлар бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, истеъмолчи зиммасидан олиб ташлаш чоралари кўрилмоқда. Ҳозирга қадар 1 трлн. 342 млрд. сўм нореал қарздорлик бўйича 243 та жиноят иши қўзғатилган...».

    Алоҳида қайд этилдики, Бюро ташкил этилгандан буён 54,5 трлн. сўм (электр энергияси – 26,7 трлн., табиий газ – 26,2 трлн., ичимлик суви – 1,5 трлн. маиший чиқинди – 90 млрд.) ундирилди. Бу кўрсатгич,Бюро ташкил этилмасдан олдинги кўрсаткичга нисбатан 168 фоиз кўп демакдир.

    «Ўзбекэнерго», «Ўзтрансгаз» ва сув таъминоти корхоналарининг жами 13.669 (газ – 4.255, электр – 6.562, сув – 2.852) нафар назоратчилари 5,9 трлн. сўм ундирган бўлса, Бюронинг 5.439 нафар давлат инспекторлари томонидан 2018 йилнинг шу даврида 14,3 трлн. сўм ёки 8,3 трлн. сўм (139 %) кўп маблағ ундирилди. Яъни камроқ ходим билан кўпроқ натижага эришилмоқда.

    » » «Қўлбола қарздорлар» қандай пайдо қилинган?