23:20 / 22.06.2019
5 580

Меҳнат вазири ишсизлар сони энг кўп бўлган вилоятларни санаб ўтди

Меҳнат вазири ишсизлар сони энг кўп бўлган вилоятларни санаб ўтди
Айни дамда Ўзбекистонда 1,4 млн киши расман ишсиз, деб хабар қилмоқда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири.

Ўзбекистн бандлк ва меҳна вазири Шерзод Қудбиев маълум қилишига кўра, 2019 йилнинг 1 кварталида Ўзбекистонда ишсизлар сони иқтисодий фаол аҳоли орасида 9,4 %ни ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,3 %га кам.

Ишсизлик миқдори энг юқори – 9,7 % бўлган ҳудудлар: Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларидир. Иш излаётган аҳоли сони 1 391 минг кишини ташкил қилди.

Ишсизлар орасида энг кўп учрайдиган тоифа – бу 30 ёшгача бўлган фуқаролардир. Ёшлар орасида ишсизлик даражаси – 15,3 %ни ташкил қилди. Ушбу кўрсатгич ўтган йилда – 9,7 %ни ташкил қилган эди. Аёллар орасида ишсизлик даражаси – 13 %ни ташкил қилди.

Вазир маълумотига кўра, айни дамда Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 18 954 000 кишини ташкил қилади. Шундан 13 376 000 киши иш билан таъминланган.

Ишлайдиганлар орасида 5 403 000 киши расман ишлайди (40,5%). Қолган 7 964 000 (59,5%) киши эса норасмий меҳнат фаолияти билан шуғулланади. Шундан 2 365 400 киши хорижда ишлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Меҳнат вазири ишсизлар сони энг кўп бўлган вилоятларни санаб ўтди