2019 йилнинг сентябридан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистон университетларида афғонистонлик хотин-қизларнинг таълим олиши бошланади. Бу ҳақда Европа Ташқи муносабатлар хизмати маълумотларига таяниб ЎзА хабар қилди.
Мазкур таълим лойиҳаси Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг БМТ билан ҳамкорлигида ишга туширилган. Дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш ишлари якунланди ва унга кўра, 2019—2020-ўқув йилида дастур ҳаётга татбиқ этила бошланади.
"Афғонистон томони малакали мутахассислар зарур бўлган соҳани белгилайди. Тахминан 50 нафар, энг кўпи билан 100 нафар хотин-қиз бу дастурда иштирок этади. Бу тажриба лойиҳаси, агар муваффақиятли бўлса, у ҳолда БМТ бундан кейин ҳам лойиҳани қўллаб-қувватлайверади", – дея маълум қилди Европа Ташқи муносабатлар хизмати вакили.
Таъкидланишича, талабалар сентябрда ўқишни бошлайди. Таълим инглиз тилида бўлади ва кейин Афғонистоннинг ўзи танлайдиган соҳаларга — асосан статистика ва тоғ-кон секторига ўтилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
“Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради?
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди
Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди