15:05 / 23.06.2019
3 603

Қозоғистон мамлакатдан сигирлар олиб чиқиб кетилишини тақиқламоқчи

Қозоғистон мамлакатдан сигирлар олиб чиқиб кетилишини тақиқламоқчи
Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакатдан йирик шохли урғочи чорва моллари олиб чиқиб кетилишига тақиқ қўймоқчи. Бу ҳақда ушбу идора раҳбари Сапархан Омаров маълум қилди, деб ёзади "Халқ сўзи" нашри.

Унинг айтишича, ўтган йил 12 ой давомида Қозоғистондан Ўзбекистонга 50 мингта йирик шохли қорамол олиб ўтилган, жорий йил беш ойида эса бу кўрсаткич 42 мингтани ташкил этган.

“Бу бир томондан яхши, бу бизнинг чорвачиликни ривожлантириш дастуримиз ишлаётганини англатади, одамларимиз кредит олишяпти, мол боқиб, кейин уни сотишмоқда. Бошқа томондан ҳозир биз парваришлаётган сигирларни олиб чиқиб кетиш фактлари бор. Бунга катта маблағ ажратяпмиз. У эса Ўзбекистонга олиб чиқиб кетилмоқда”, - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, ўтган ҳафтадан бошлаб Ўзбекистон билан чегарада иккита гуруҳ ўз ишини бошлади. Улар Қозоғистондан Ўзбекистонга чорва етказиб берилишини текширади.

“Ушбу текширишларнинг дастлабки натижаларига кўра, жуда кўп қонунбузилишлар мавжуд, қулоқлардаги бирка(ёрлиқ)лар кесиб олиб ташланмоқда, чорванинг келиб чиқиши номаълум бўлиб қоляпти. Биз ҳозир ушбу текширув натижалари бўйича қарор қабул қиламиз”, - деди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қозоғистон мамлакатдан сигирлар олиб чиқиб кетилишини тақиқламоқчи