
Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлисида чиқиш қилган президент тадбиркорлик фаолияти ҳақида гапирди.
«Тадбиркорлар ҳалигача давлат идораларига ишонмаяпти. Икки ўртада изчил муносабатлар йўлга қўйилгани йўқ.
Биргина Тошкент шаҳрининг ўзида тадбиркорларнинг 50 фоизи норасмий равишда, «қора бозор»да юрибди. Қачон тартибга солинади бу?», — дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.
Эслатиб ўтамиз, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ муаммоларни тизимли ҳал этиш, тадбиркорларга кўмак бериш мақсадида жорий йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинган эди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилиши белгиланган.
Тадбиркорлик ФаолиятиНорасмий ТадбиркорларТошкент ШаҳриДавлат ИдоралариМуаризаларни Ҳал ЭтишПрезидент Сўзлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар