23:53 / 21.06.2019
3 554

Сенат мажлисида учта кодексга Миллий гвардия ваколатлари билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилди

Сенат мажлисида учта кодексга Миллий гвардия ваколатлари билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилди
21 июнь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлисида «Жиноят кодексига, Жиноят процессуал кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун маъқулланди.

Унга кўра, юқорида санаб ўтилган учта ҳужжатга бир қанча ўзгартиришлар киритилади. Улар Миллий гвардия ваколатлари билан боғлиқдир. Хусусан:

─ Миллий гвардия суриштирув олиб бориш ваколатига эга бўлган, шунингдек терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар қаторига қўшилади (Жиноят-процессуал кодексига киритилаётган ўзгартиш);

─ Жиноят кодексининг Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи деб номланган 2501-моддасининг биринчи қисмида (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ жиноятлардан ташқари) ва Ўта муҳим ва тоифаланган объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни бажармаслик деб номланган 2591-моддасида назарда тутилган жиноятлар бўйича суриштирув Миллий гвардия суриштирувчилари томонидан олиб борилиши белгиланади;

─ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга Миллий гвардия мансабдор шахслари томонидан Кодекснинг Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи деб номланувчи 1851-моддасида ва Ўта муҳим ва тоифаланган объектларга кириш-чиқиш режимини бузиш ёки ушбу объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни бажармаслик деб номланувчи 2101-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш ва баённомани илова қилинадиган материаллар билан биргаликда кўриб чиқиш учун судга юбориш ваколати берилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сенат мажлисида учта кодексга Миллий гвардия ваколатлари билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилди

Жамият янгиликлари