
Сенат аъзоси Фаррух Дадаходжаев Сенатнинг 20-ялпи мажлисида “Қурол тўғрисида”ги қонуннинг асосий мақсади қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, мулкни ҳимоя қилиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш эканлигини таъкидлади.
Сенатор қонуннинг бир қанча аҳамиятли жиҳатларини санаб ўтди. Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласининг асосий принципларига қуйидагилар киради:
- қонунийлик, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, сақлаш, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш устуворлиги;
- соҳага оид халқаро мажбуриятларни виждонан бажарилиши;
- ахборотнинг ошкоралиги ва ундан фойдалана олиш.
Қонуннинг маъқулланиши мамлакатимиз ҳудудида қурол муомаласининг ҳуқуқий асосларини белгилашга, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки ҳимоясини таъминлашга ҳамда қуролдан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олишга хизмат қилади.
Шунингдек, қонунда қурол, ўқотар қурол, газли қурол, калта стволли қурол, пневматик қурол, сигнал берувчи қурол, совуқ қурол, улоқтириш қуроли, ўқ-дорилар, қурол муомаласи ва қурол эгаси каби асосий тушунчалар очиб берилмоқда. Қонунга асосан, мўлжалланган мақсади, асосий параметрлари ва тавсифлари бўйича қурол фуқаровий, хизмат ва жанговар қурол турларига бўлинмоқда.
Қурол ТўғрисидаҚонуннинг АҳамиятиФуқароларнинг ҲимоясиЖамоат ХавфсизлигиҚурол МуомаласиАхборотнинг Ошкоралиги Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар